Кейинги икки ҳафта ичида картошка қарийб икки бараварга қимматлади HD

07.12.2016
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари бозорларида картошка нархи ўртача икки бараварга қимматлади. Озодлик манбаларининг айтишича¸ бундан икки ҳафта аввал ҳар килоси 1500 сўмдан сотилган картошка 6 декабрга келиб 3000 сўмга чиқди. Деҳқонлар бунинг сабабини бу йилги картошканинг касалланиб¸ ҳосилнинг кам бўлгани билан изоҳламоқда. Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилда картошка етиштириш ҳажмларини 35 фоизга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилганини айтган. Тошкентнинг Фарҳод бозоридан харид қилган 62 яшар пенсионер Ахтам Усмонов картошка нархи бирданига кўтарилганини айтади: - Бир ҳафта олдин килосини 1500 сўмдан олган эдим. Бугун бозорга тушиб¸ ҳайрон қолдим. Яхши картошканинг бир килоси 3000 сўмдан, майдароғи 2000-2500 сўмдан сотилаяпти”¸ дейди Ахтам Усмонов. Картошка нархининг бирданига қимматлашиши мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилди. Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшайдиган тракторчи Ҳайдаржон ҳам сўнгги икки ҳафтада картошка нархи икки бараварга кўтарилганини айтади: - Ўтган йилнинг бу пайтида картошка сувтекин эди. Бир килоси 400-500 сўм эди. Ўн беш кун олдин килосини 1200 сўмдан олган эдим. Бугун 3000 сўмга чиқибди. Бизга картошка асосан Бахмал, Булунғур туманларидан келади, айтишларича¸ бу йил картошка яхши бўлмаган экан. Шунга қиммат бўлди, дейишаяпти. Бу ҳали қишнинг бошланиши, эрта баҳорда нарх қандай бўлади, буни фақат Худо билади¸ дейди Ҳайдаржон.

Похожие видео

Показать еще