Ашхобод милицияси қора машиналарни ёппасига оқ рангга бўяттирмоқда HD
Озодлик радиоси туркман хизматининг хабар қилишича, Ашхобод милицияси автомобиль эгаларидан, гўёки, улар ўз розилиги машинаси рангини ўзгартираётгани ҳақидаги аризани талаб қилмоқда. Ўтган йил декабри охирида милиция Туркманистон пойтахти кўчаларида ранги оқ бўлмаган автомобилларни ҳибс қила бошлагани кузатилган ва бунинг сабаби, маълумотларга қараганда, президент Бердимуҳамедовнинг оқ рангга бўлган меҳри билан боғланган эди. Озодлик радиоси туркман хизмати мухбирларининг Ашхободдан хабар қилишича, ўтган икки ҳафта ичида ҳеч бир огоҳлантиришсиз ҳибс қилиб қўйилган автомобилларни қайтариб бериш учун милиция унинг эгасидан ариза талаб қилмоқда. Аризада автомобиль эгаси ўз хоҳиши билан унинг рангини оққа ўзгартиришни исташи акс этиши лозим. "Бу аризасиз автомобиль эгалари ўз шахсий машинасини жарима майдончасидан ололмайди. Бу аризага жавобан берилган рухсатномасиз машинасини бошқа рангга бўяй олмайдилар ҳам. Шунинг учун ҳозир машина рангини ўзгартиришга рухсатнома сўраганларнинг навбатлари чўзилиб кетди", - деди Озодлик радиоси туркман хизматига маълумот берган ашхободликлардан бири.
Похожие видео
Показать еще