Нью-Йоркда ўзбекистонлик томонидан амалга оширилган ҳужумда 8 одам ҳалок бўлди HD
АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда пикап автоулови билан 8 одамни босиб ўлдирганликда гумонланиб 29 ёшли Ўзбекистон ватандоши Сайфулло Ҳабибуллаевич Соипов қўлга олингани ортидан "экстремистликка мойил иммигрантларни" қатъийроқ текшириш тўғрисида кўрсатма берди. 31 октябрда Қуйи Манҳеттен минтақасида содир этилган мазкур террор ҳаракати оқибатида ўндан ортиқ одам ҳам жароҳатланган. Сайфулло Соиповни танийсизми? У ҳақда нималарни биласиз? Озодлик Сайфулло Соипов ҳақида муфассал маълумот тўплаш мақсадида у ва унининг яқинларини таниган, мулоқотда бўлганларни ҳамкорликка чақиради. Биз билан боғланиш учун Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. Президент Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида "Мен ҳозиргина хавфсизлик хизматига қаттиқ текшириш дастуримизни фаоллаштириш тўғрисида кўрсатма бердим. Сиёсий сиполик яхши нарса, лекин бу ҳолатда эмас", деб маълум қилди. 31 октябрь куни Нью-Йоркда содир этилган воқеа Нью-Йоркда 2001 йилда Эгизак бинолар қулаганидан бери амалга оширилган энг қонли ҳужум экани айтилмоқда.