"Навоийазот" корхонаси ходими ўз иш жойида осилган ҳолда топилди HD
Навоий вилоятидаги "Навоийазот" корхонасида 701-цехнинг 38 ёшли апаратчик-муҳандиси осилган холда топилди. Корхонанинг Озодлик суҳбатлашган ходимларига кўра, икки фарзанднинг отаси Б.Т. ўтган шанба куни салник набивкадан арқон ясаб завод ҳудудида ўзини осган. Б.Т нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас. Вилоят прокуратураси мазкур воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда. "Навоийазот" корхонасининг ўз жонига қасд қилган ишчисининг исми-шарифи Озодликка маълум. Лекин тергов важидан ва аҳлоқий сабабларга кўра, унинг шахсини очиқламайди. Б.Т. нима учун ўз жонига қасд қилгани мавҳум бўлиб қолмоқда, вилоят прокуратураси бу холат бўйича тергов олиб бормоқда. "Навоийазот" корхонасининг Озодлик суҳбатлашган раҳбар ходимларидан бири ишчининг ўлими сабабини билмаслигини айтди: "Асбест салник набивкадан арқон ясаб осган ўзини. Шанба куни бўлди-да бу, корхонада ўша куни одам кам. Нимагалигини ўзимиз ҳам билмай қолдик. Жуда ответственний бола эди. Ҳеч ким хафа қилмаган, хафа қилдириб қўядиган бола эмас, уйида иқтисодий аҳволи яхши. Тушунмай қолдик, тўғриси", - деди исми очиқланмаслигини истаган корхона раҳбарларидан бири.