РТдан ваъз: Оғзи қийшиқ бўлсаям бойнинг боласи ўқишга киради HD
Магнитни биринчи марта ушлаб кўрганимда бир томони тортиши ва яна бир томони ўзидан итаришини ўзим учун кашф қилган эдим. Оддий физика ходисасию аммо фалсафий фикрларга хамиртуруш бўладиган холат. Масалан Михаил Саакашивили Грузияга президент бўлишидан олдин Гуржистон СНГдаги ўғрибошилар макони эди. Саакашивили келиши билан ўғрилар мингга қўйиб қочди. Албатта Миша бирад уларни бир муддат қамаб халқдан ўмарган мол мулкини давлат ҳисобига мусодара қилди. Саакашивилининг магнитига ўғрилар тескари эди. Ўзбекистонда бундан икки йил олдин Мирзиëев ўзини раҳбар деб эълон қилганидан кейин СНГ даги ўғри зоти бўлса қора тортиб келаверди.