Қурилишдаги собиқ иқтисодчи: Қаер тўғри келса, ўша ерда ишлаймиз

29.04.2019
Қурилишдаги собиқ иқтисодчи: Қаер тўғри келса, ўша ерда ишлаймиз Тожикистонлик Қурбон Азизовни Москва шаҳрида меҳнат муҳожирлари учун ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида учратиб қолдик. Ва танишиб билдикки, Қурбон ака ҳеч қандай мусиқий билимга эга бўлмасаларда, ўзларига ёққан куйларни маҳорат билан чала олади. - Менга Худо юқтирган, туғма истеъдод бу. Мусиқа чалишни бирон жойда атайлаб ўрганмаганман, - дейди Қурбон Азизов. Меҳнат муҳожири тожикчадан ташқари ўзига ёққан хорижий мусиқаларни ҳам яхши чала олади. Аммо ҳамиша мусиқага вақт топиш муаммо. Чунки Қурбон ака тирикчилик учун қурилишда ишлайди. - “Олий маълумотлиман, иқтисодиёт институтини тамомлаганман. Лекин бизга бу ерда ўз соҳамиздан иш топиш қийин. Бизни олишмайди”. Қурбон Азизов 20 йилга яқин Россия шимолида қурилиш ишларида ишлаганини айтади. - Сургутда тожиклар ва ўзбеклар бирга ишлаганмиз, ишимиз яхши эди. Бошлиғимиз Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган, яхши инсон эди. У кетганидан кейин, биз ҳам тарқалишиб кетдик. Иш излаб яқинда Москвага келдик. Муҳожир ўз мутахассислигингиз бўйича иш топишига умиди кўпмаслигини билдирди. “Иш излаяпмиз. Қаер тўғри келса, шу ерда ишлаймиз” Қўрғонтепалик Қурбон ака оиласининг асосий боқувчиси. Шу боис муҳожир учун муҳими ўз соҳасида ишлаш эмас, яхшироқ пул топиб, унга кўз тикиб турган оиласига пул юборишдир. Қурбон Азизов Би-би-си ўзбек хизматига интервью бераётганини билиб, икки давлат орасида муносабатлар яхшиланганидан хурсандлигини билдирди: “Чегаралар очилганини эшитдик, янада аҳиллашдик. Ўзбеклар билан тожиклар бир оиламиз аслида”, дейди муҳожир.

Похожие видео

Показать еще