Тезак ва кўмирдан қутилишнинг йўли топилди HD

21.09.2018
Марказий Осиёнинг нафақат йирик шаҳар ва қўрғонлари, қолаверса, узоқ қишлоқлари уйларини ёритиш ва иситиш учун ҳам жорий энергия манбаларидан кўра арзонроқ қувват мавжуд ва етарлидир. Ушбу мавзу 11-12 сенябрь кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида “Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ҳамкорлик” (CAREC) лойиҳасининг энергетика соҳасига сармоя киритишга (EIF) бағишланган 3-форуми муҳокамалари марказида бўлди. CAREC Осиё тараққиёт банки лойиҳаси бўлиб, “тўртта устувор соҳа: транспорт, савдога кўмаклашиш, энергетика ва савдо-сотиқ сиёсати бўйича минтақавий ҳамкорлик”ка кўмаклашишга хизмат қилади. Ҳукумат амалдорлари ва компаниялар вакиллари CAREC-ка аъзо мамлакатларида ХХI асрнинг муқобил, яшил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйишга оид ғояларини тақдим этди. Ушбу лойиҳа Афғонистон, Озарбайжон, Хитой, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамрайди. Маърузачилар билдиришича, бу фақатгина экология масаласи эмас. CARECка аъзо кўплаб мамлакатларда, айниқса, Марказий Осиёда неча ўн йиллар олдин қурилган электростанцияларда ҳалигача кўмир, газ ёки нефть ёқилади. Улар ўрнини геотермал, қуёш, шамол ёки сув энергиясидан фойдаланиб ишлайдиган станцияларга бўшатиб бериши керак, чунки углеводород ёнилғиси билан ишлайдиган станцияларнинг харажатлари уларникидан кўп.

Похожие видео

Показать еще