ГИЛОС КЎРИК-ТАНЛОВИ 2017
8 июнь санасида Тошкент шаҳрида “ГИЛОС КЎРИК-ТАНЛОВИ 2017” бўлиб ўтди. Танловга гилос етиштириш билан шуғулланадиган боғбон ва фермерлар, мутахассис ва олимлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ишбилармон доира ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирда гилос етиштириш бўйича ривожланган давлатлар ҳамда мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар, гилос етиштиришда чанглатувчи навларнинг аҳамияти, шаҳримиз йирик савдо марказларининг ушбу махсулотни сотиб олишга қўяётган асосий талаблари ҳамда гилос етиштиришда халқаро стандартлар мавзусида етакчи мутахассислар томонидан тақдимотлар бўлиб ўтди. Расмий қисмдан сўнг “ГИЛОС КЎРИК-ТАНЛОВИ 2017” танловига навбат берилди. Ҳайъат аъзолари қуйидаги 3 та йўналишда гилос навларини баҳолашди: 1) Энг йирик гилос нави; 2) Энг бозорбоп гилос нави; 3) Энг ноёб гилос нави. Олинган баллар асосида ҳар бир йўналиш бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин эгалари аниқланди. Шунингдек, иштирокчиларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда танловга қўшимча, яъни рағбатлантирувчи йўналиш қўшилган бўлиб, унда тадбирга келган меҳмонлар ўзлари овоз бериш йўли билан “Менинг танловим” номинациясида ўзларининг севимли гилосини танлашди ва бу йўналишда ҳам 3 та ўрин эгалари тақдирланди. Ҳар бир ўринга қимматбаҳо, энг асосийси боғ ишларида боғбонларимизга чинакамига асқотадиган совғалар топширилди. Танлов соат 13:00да якунланади ва тадбирдан сўнг Тошкентнинг Бектемир туманида жойлашган ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган етакчи компаниялардан бирига кўргазмали тур амалга оширилди. У ерда иштирокчилар замонавий технологиялар ёрдамида гилосни қабул қилиш, совутиш, саралаш ва қадоқлаш жараёни билан яқиндан танишишди. “ГИЛОС КЎРИК-ТАНЛОВИ 2017” Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми асосида ҳамкорликда амалга оширилаётган “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” (AVC) Лойиҳасининг Теримдан кейинги амалиётларни такомиллаштириш йўналишида ташкил қилинди. Фейсбукдаги гуруҳимизга аъзо бўлишни унутманг: https://www.facebook.com/groups/bogdorchilik/?fref=nf
Похожие видео
Показать еще