«Қўрқувнинг нариёғида» 16-қисм. Азизбек ҳикояси HD
«Ака, мен уларни оқламоқчи эмасман, ундай ниятим ҳам йўқ. Мен уларнинг одам ажратишига ишонқирамай тургандим, холос. Агар, ҳақиқатан ҳам сиз айтгандай одам танлаб иш тутишса, ўтакетган худбин одамлар экан…”. “Элтуз” нашри собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқда ёзган “Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китоби 16-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. Китобнинг бу қисмидан ўз эътиқоди учун қамоққа ташланган яна маҳкум – Азизбек Раҳимов ҳикояси ўрин олган.