«Қўрқувнинг нариёғида» (Алвидо, Жаслиқ!) 3-қисм, Кўчиш
"...воқеадан тахминан бир ҳафтача вақт ўтиб, қора зоналарнинг чиғириқларидан ўтиб “мужик”лигини йўқотмаган Эрих исмли йигит (лақаби “Немис”) ўша Гаррининг юзига писка (бритва) тортиб юборади ва 15 сутка изоляторда ўтириб чиқади... «Элтуз» нашри Муҳаммад Бекжоннинг «Қўрқувнинг нариёғида» (Алвидо, Жаслиқ!) иккинчи китоби, 3-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. Китобнинг бу қисмида муаллиф 2007 йилнинг бахоридаги воқеалар, "Косон" зонасининг "қора" тарафидан "оқ" тарафига кўчиш, адолатпарвар завхоз ва козел Гаррининг жазоланиши ҳақида ҳикоя қилади.