Дунёда қочқинлар сони 68,5 миллиондан ошди HD

27.06.2018
Дунё бўйлаб 68,5 миллион одам турли сабабларга кўра ватанини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссариати берган маълумотга кўра, бу рекорд кўрсаткич. 2016-йил июнида бошқарма "Қочқинлар билан" хештеги (#WithRefugees) остида янги ташаббус бошлаб, ҳукуматларни қочқинлар билан ишлашга чақирган эди. Аммо ташаббусдан икки йил ўтиб ҳам бу борада катта ўзгариш бўлмади. Комиссариат сўзловчиси Кристофер Бояннинг айтишича, қочқинлар билан боғлиқ вазият жуда аянчли. “Ҳар икки сонияда бир одам қочишга мажбур. Ўз хоҳишларига қараб эмас, чунки бошқа иложиси йўқ, жон сақлаш учун қочишга мажбур”, - дейди Боян. Унга кўра, одамлар уруш, можаролар, таъқиблардан қочмоқда. “Дунё бўйлаб янгидан янги можароларга гувоҳ бўляпмиз. Натижада кўплаб одамлар уйларини ташлаб чиқмоқда", - дейди БМТ расмийси. Бояннинг айтишича, ҳеч ким қочқин бўлишни истамайди. “Қочқинлар ҳам сиз ва менга ўхшаган одамлар. Фарқ шундаки, улар ўта оғир вазиятга тушиб қолган”, - дейди у.

Похожие видео

Показать еще