ЁЛҒОН САЙЛОВ ВА МЕНГА ДХХ ҲУЖУМЛАРИ HD
АВТОКРАТИЯДАН ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТГА ЎТИШ ДАСТУРИ 1. Автократияда аввало бир шахс, яъни Президент 35 миллион халқ учун қарорлар қабул қилади. Конституция ва қонунлар ишламайди ёки Автократ раҳбарлар уларни ўзлари истаган шаклда ишлатишади. Олий Мажлис, Олий Суд мустақил қарорлар қабул қила олишмайди. Президент атрофида яқинлари, коррупционерлар, монополистлар тўпланиб, аввало ўз манфаатлари учун иш қиладилар. Ҳуқуқ давлатида аввало Конституция ва қонунлар ишлайди, давлатнинг бутун органлари ва фуқаролар уларга итоат қилади. Президент билан бирга Олий Мажлис ва Олий Суд мустақил фаолият олиб боради, лекин бу уч давлат юқори органлари фаолияти ўзаро мувофиқлашган бўлади. Давлат ва ҳукумат халқ ва жамият манфаати учун фаолият олиб боришади. 2. Автократияда Жамият ўлик ёки чала ўлик ҳолатда бўлади, ўзини ҳимоя қила олмайди.Сўз ва матбуот эркинлиги бўлмайди. Ҳуқуқ давлатида Жамият тирик ҳолда бўлади, ўзини ҳимоя қила олади, сўз ва матбуот эркинлиги таъминланади. 3. Автократияда сиёсий партиялар сохта ва автократик ҳукумат тарафдори чўнтак шаклида бўлади. Сайловлар сохта ва адолатсиз бўлади. Ҳуқуқ давлатида сиёсий партиялар ҳақиқий бўлади, улар ўз дастурлари билан сиёсий кураш олиб борадилар.Ҳукуматдаги ва мухолифатдаги сиёсий партиялар очиқ сиёсий курашда бўладилар. Сайловлар эркин, адолатли ва ҳаққоний бўлади. 4. Автократияда инсонларнинг жони (ҳаёти), ақли, мол мулки, насли ва обрў эътибори дахлсиз бўлмайди, улар адолатли қонунлар билан ҳимояланмаган бўлади. Ҳуқуқ давлатида инсонларнинг жони (ҳаёти), ақли, мол мулки, насли ва обрў эътибори дахлсиз бўлади, улар адолатли қонунлар билан ҳимояланган бўлади. 5. Автократияда давлат иқтисодни тўлиқ назорат қилади, тадбикорларга, тижоратчиларга, кичкина ва ўрта корхоналарга, шахсий ва ижара мулк эгаларига тўлиқ иқтисодий эркинликлар берилмайди. Натижада иқтисод инқирозга учрайди, коррупция ва халқ мулкини ўғирлаш авж олади. Бунга Конституция ва қонунларнинг тўлиқ ишламаслиги, матбуот ва жамиятнинг ўликлиги ҳам сабаб бўлади. Ҳуқуқ давлатида иқтисод эркин бўлади,тадбикорларга, тижоратчиларга, кичкина ва ўрта корхоналарга, шахсий ва ижара мулк эгаларига тўлиқ иқтисодий эркинликлар берилади. Натижада инсонлар аввало ўз мол мулкларини, тижоратларини қонунлар асосида ҳимоя қила оладилар. Коррупция ва халқ мулкинининг талон тарож қилинишига қарши чиқадилар. Конституция ва қонунларнинг устунлиги, матбуот ва жамиятнинг тириклиги ҳам Коррупцияни жиловлайди. 6. Автократияда дунёвийлик ва динийлик бирга олиб борилмайди. Жамиятнинг дунёпараст (материалист) бўлишига йўл очилади, ҳукумат диний соҳани куч ишлатар тизимлари (милиция, ДХХ, Прократура, Милллий Гвардия, маҳаллалардаги жосуслар) ёрдамида назорат қилади, мусулмонларга ибодат ва бошқа эркинликлар берилмайди. Натижада диний фаолият қийинлашади, турли диний оқимлар ва гуруҳлар ўртага чиқади. Ҳуқуқ давлатида дунёвийлик ва динийлик бирга олиб борилади. Жамиятнинг дунёпараст (материалист) бўлишига ҳам, унинг динни суъистемол қиладиган теократ (диний задагонлар, м