Ёшлар иттифоқи мулозимлари: Биз маҳаллий ҳокимларнинг текин мардикорига айландик! HD
Ёшлар иттифоқи ходимлари мунтазам равишда мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Бу ҳақда Озодликка иттифоқнинг икки вилоятдаги бир-биридан мустақил икки мулозими хабар қилди. Эҳтимолий тазйиқлардан чўчиган бу ëш мулозимлар шахси очиқланмаслигини сўради. Ҳудудлардаги ëшлар етакчилари маҳаллий ҳокимликлар томонидан иттифоқ ходимлари “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” каби лойиҳаларда мунтазам суратда мажбуран ишлатилаëтганини билдирди. Озодлик суҳбатдошлари¸ хусусан¸ айни кунларда Ёшлар иттифоқи ходимлари зиммасига пахта териш учун “Фидокор ёшлар” отрядлари тузиш буюрилганини маълум қилди. Айни пайтда мулозимлар маошлари кечикаётганидан ҳам шикоят қилди. Ойликлар кечикаëтганини эътироф этган Ëшлар иттифоқи Марказий кенгаши вакили бунинг учун масъулиятни Молия вазирлиги зиммасига қўйди.