Тожикистондаги банк Ўзбекистон ажратган кредитни тадбикорларга бера бошлади HD

27.07.2018
Tожикистондаги “Амонат” давлат банки Ӯзбекистон билан ҳамкорлик қилиши ниятида бӯлган маҳаллий тадбиркорларга имтиёзли кредит беришни бошлади. Жорий йил мартида Ўзбекистон икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун Тожикистонга 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганди. Tожикистондаги “Амонат” давлат банки раиси Руҳулло Ҳакимзода 24 июль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ӯзбекистон давлати томонидан ажратилган 100 миллион доллар кредитни “Амонат”, “Ориён” ва “Эсхата” банклари икки давлат ӯртасидаги иқтисодий ва тижорий ҳамкорликларни ривожлантишга ҳисса қӯшишаётган тадбиркорларга ажратишини маълум қилди. Ҳакимзоданинг қӯшимча қилишича, мазкур маблағдан 35 миллион АҚШ доллари “Амонат” банки ихтиёрига берилган. “Ӯзбекистондан Тожикистонга маҳсулот олиб келаётган тадбиркорлар “Амонат” давлат банкига мурожаат қилса, биз уларга кафолат мактуби берамиз. Ушбу мактуб асосида Ӯзбекистон хорижий алоқалар банки керакли маблағни олиб, маҳсулот сотиб олишлари мумкин. Масалан, тадбиркорлар Роғун ГЭСи қурилиши учун Ӯзбекистондан арматура етказади”, - деди Руҳулло Ҳакимзода.

Похожие видео

Показать еще