Коллежда зўрлаш - Қўқонда коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда HD
Фарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари Қўқон шаҳридаги Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи қизлар жинсий зўрлангани юзасидан тергов бошлади. Озодликка Фарғонадаги бир неча манбадан келган бу хабарни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари тасдиқлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. Қўқон шаҳар милициясининг Озодлик суҳбатлашган ходимига кўра, тергов доирасида коллеж раҳбари ҳибсга олинган. Коллеж қаровули, директорнинг икки муовини, бош ҳисобчи ва беш тарбиячи уч кун ҳибсда ушлаб турилган ва гаров эвазига ҳеч қаерга чиқмаслик шарти билан қўйиб юборилган. Текширувлар чоғида коллежда “ўлик жонлар”, "порахўрликка оид фактлар" ҳам ўртага чиққан. Коллеж раҳбари ўз танишлари ва қариндошларини ишга олиш орқали давлат мулки ва давлат ҳисобидан ажратилган миллионлаб сўм пулни талон-тарож қилганликда ҳам гумонланмоқда. Фарғона вилоят, Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежининг исми сир қолишини сўраган ходимига кўра, "тарбияси оғир ўқувчилар ўқийдиган" мазкур коллежда шу йилнинг 24 сентябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан аноним сўров ўтказилган.