Катта саҳнага чиқиши тақиқланган Юлдуз Усмонова президентга бағишлаб тўйхонада қўшиқ куйлади HD

25.12.2015
Ўзбекистон халқ артисти 52 яшар Юлдуз Усмонова 22 декабрь куни Тошкентдаги “Наврўз” тўйхонасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бағишлаб қўшиқ куйлади. Ҳуқуқшунослик бўйича фан номзоди ўлароқ мамлакатда монархия тизими йўқлигини тушуниши лозим бўлган Юлдуз Усмонова мамлакат президентини “пошшо” дея таърифлади. “Юртимизни неча-неча йиллардан бери Ўзбекистонимизни бошқариб, жанжал-тўполонлардан асраб, жонини фидо қилган бобом, юртимизни отасию бобоси бўлган пошшоимизга атаб қўшиқ ëзганман. Мингдан-минг миннатдорман”, деган Юлдуз Усмонова 500 кишилик тўйхонага йиғилганларга янги қўшиғини тақдим этди.

Похожие видео

Показать еще