Чодирхаёл: Йил қаърида қолган қизиқчи Зарифбой Собиров
Кечаëтган 2015 йилда ўзбек театри ва киносининг “забардаст чинорлари” дея эътироф қилинган яна бир неча дарғаси бир-бир қулади. Ўзбек театри ва киносининг машҳур намояндалари¸ Ўзбекистон халқ артистлари Ўлмас Алихўжаев¸ Обид Юнусов ва Тўйчи Орипов каби халқ дардини саҳнадан айта олган арбоблар 2015 йилда оламдан ўтиб кетишди. Марҳум шоир Асқар Маҳкам бу арбобларни улкан чинорларга менгзаган эди. Бу ижодкорлар ўлимидан сўнг расмий матбуотда мақолаю таъзиялар эълон қилинди. Аммо, санъат боғи фақат чинорлардан иборат эмас. Ҳеч қанақа унвонга эга бўлмаган, бироқ халқ севган хоразмлик қизиқчи Зарифбой Собиров ҳам кечаëтган йил қаърига кўмилган марҳум қизиқчилардан бирига айланди. Зарифбой Собировнинг 2015 йил бошидан оламдан ўтиб кетганини биров билди, биров эса билмади. Марҳумнинг яқинларига кўра, қизиқчи Зарифбой Собиров 40 ëшида бевақт оламдан ўтган. Хоразмлик врачлар Собиров нафас йўллари яллиғланиши билан боғлиқ хасталик оқибатида оламдан ўтганини қайд қилишган.
Похожие видео
Показать еще