Ишратхона деманг, уят! HD

02.08.2019
Эски шаҳар муаммолари “2019-2022 йилларда Самарқанд шаҳрини жадал ривожлантириш штаби” бошлиғи Рустам Сатторов ва шаҳар ҳокими Бобур Облоқулов бошчилигида Самарқанд шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги муаммолар билан танишдик. Самарқандда иймондан узоқ бўлган “алломалар”нинг айби билан “Ишратхона” дея аталиб келинаётган, аслида, бу обида ичидаги 10 та ҳужрага нисбат берилган АШАРАТХОНА (арабчада 10 – ашара бўлади!) ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Бу бино нима мақсадда қурилган, билмайман. Аммо энди манбалардан топиб ўрганаман. Балки мақбара бўлгандир, балки бир қаср бўлиб, фақат бир қисми қолгандир. Муҳими шуки, бино деярли вайронага айланган ва на пештоқи, на томи, на шифти қолган. Ана шундай тураверса, бир уюм тупроққа айланади. Бу бинони таъмирлаб, бу ерга ҳам сайёҳларни жалб қилиш мумкинлиги, чиройли таъмирланса, Регистондаги мадрасалардан кам бўлмаган маҳобатли бир обида бўлишини айтганимизда “Тарихий ва меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш инспекцияси”нинг янги раҳбари бўлган, машҳур Набераеванинг ўғли ҳам онасининг гапларини такрорлади: ‒ Бу ерга тегиниб бўлмайди! ЮНЕСКО Самарқандни ўз рўйхатидан чиқариб юборади! У ёш йигит экан, менимча, таъмирлашдан олдин Бибихоним масжиди, Регистондаги учала мадраса, айниқса, уларнинг миноралари бир замонлар қай аҳволда бўлганини, суратларидан ҳам кўрмаганга ўхшайди. Ахир 30-40 йил олдин бугун бутун дунёдан бир кўрай деб сайёҳлар келаётган Регистон майдонидаги мадрасаларга қараб ҳам бўлмасди. “Шердор” мадрасасида шернинг ўзи ҳам қолмаган, Улуғбек мадрасасининг икки минораси икки томонга қийшайиб, салкам сўроқ белгиси бўлиб қолган, Тиллакори мадрасасида тиллонинг ўзи қолмаган, бугун маҳобатли кўринаётган Бибихоним масжидига кириш пештоқининг икки томондаги деворининг ярми қолган эди, холос. Бугун сайёҳларни мафтун этаётган гўзалликларнинг ҳаммаси охирги 30-40 йилнинг ичида “яратилган”. Боболаримиз бунёд этган обидалардан фақат деворлар ва ярим вайроналар қолган эди, холос. Агар бу Инспекция ўша пайтлари ҳам бўлиб, бугунгидек “Тегмайсан-тегмайсан!” деб турганида Самарқандга бугун битта ҳам сайёҳ келмаган, ярим вайрона мадраса ва мақбараларнинг ҳеч кимга қизиғи ҳам бўлмас, балки улар аллақачон вайронага айланган бўлар эди. Айтиб қўяй, бу менинг ШАХСИЙ фикрларим! Яна бир ШАХСИЙ ФИКРИМ шуки, Ашаратхонани ҳам чиройли қилиб, асл ҳолига келтириб, таъмирланса, Регистонга қанча сайёҳ келаётган бўлса, ундан кўпроқ сайёҳ Ашаратхонага келади. Нега? Чунки, бу ерда чет элдан келадиган, шунингдек, юртдошларимизнинг ҳам диққкатини тортадиган ноёб жиҳат бор: Ашаратхонада ўша ердан тушиб, Регистондан чиқадиган, от қўшилган фойтун бемалол юрадиган ЕР ОСТИ ЙЎЛИ бор! Шаҳар ҳокими Бобур Облоқулов ёшлигида ана шу “тунел”га тушиб, 300 метрлар юрганини, бу “тунел”нинг шифтлари пишиқ ғиштдан ишлангани, бақувват қилиб қурилганига гувоҳ бўлганин айтди. Айтинг-чи, нега энди ана шу ер ости йўлини тикламаслигимиз керак? Ҳеч қандай тарихий обидаси йўқ мамлакатлар битта тошни тикка қилиб қўйиб, “Мана шу ерга илк одам келган”

Похожие видео

Показать еще