Гулчеҳра Бобоқулова руҳий касаллар бўлимига ўтказилди HD

13.03.2016
4 яшар ногирон болани ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова кейинги 30 кунни психиатрия шифохонасида ўтказади. “Печатники”даги аёллар тергов изоляторидан Бобоқулованинг “Бутирка” тергов изолятори ҳузуридаги касалхонага врачлар назорати остига ўтказилиши хабар қилинди. Айни пайтда¸ Ўзбекистон махсус хизматлари аёбланувчи аёлнинг эри ва унга қўшни бўлган бир аёлни ҳибсга олган. Бобоқулова руҳий касаллар бўлимига ўтказилди Москвада шу йилнинг 29 февралида ўз қарамоғида бўлган қизалоқни ўлдириб, бошини танасидан жудо қилган самарқандлик 39 яшар Гулчеҳра Бобоқулова бунгача сақланган Москванинг “Печатники” туманидаги 6-сонли аёллар изоляторидан “Бутирка” қамоқхонаси ҳузуридаги психиатрия бўлимига ўтказилди. ТАСС агентлигининг ўз манбасига таяниб хабар қилишича, бу қарор ўтган ҳафта охирларида қабул қилинган: - Уни 6-сонли аёллар СИЗОсидан 2-сонли (“Бутирка” – таҳр.) тергов изоляторида жойлашган психиатрия шифохонасига шифокорлар назорати остига ўтказиш қарори қабул қилинди, деди ўзини таништирмаган манба.

Похожие видео

Показать еще