Калининградда бош врач ўзбекистонлик аёл чақалоғини ўлдиришни буюрганликда айбланмоқда HD

24.11.2018
Калининградда туғруқхона бош врачи ўзбекистонлик аёлнинг янги туғилган боласини ўлдиришни буюрганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Тергов бошқармаси расмийларига кўра, 300 доллар турадиган препаратни боладан қизғанган бош врач қўл остидагиларга, болалар ўлими билан боғлиқ статистикани яхшилаш учун, ҳужжатларни ҳам қалбакилаштиришни буюрган. Бироқ, жиноятда айбланаётган врачни Россия Миллий тиббиёт палатаси ҳимоя қилмоқда. "Бола тирик қолмаслиги керак!" Россиянинг энг ғарбий минтақаси - Калининград шаҳридаги 4-туғруқхонада ўзбекистонлик аёлнинг ой-куни етмай туғилган чақалоғи врачлар қимматбаҳо препаратни қизғангани учун нобуд бўлди. Вилоят тергов бошқармаси хулосасига кўра, туғруқхона бош врачи Елена Белая врачларга 20 минг рубль турадиган “Куросурф” дорисини бермаган. Россия Тергов қўмитаси Калининград вилоят бошқармаси расмийси Наталья Гацконинг Озодликка айтишича, “бош врач бола нобуд бўлиши учун "барча имкониятларни ишга солган”: - Биз уни, биринчидан, тиббий ходимларга бола тирик қолмаслиги учун бор имкониятларни ишга солишни буюрганликда айблаяпмиз. Иккинчидан, у туғиш дафтаридаги қайдни қайта ёзиб чиқишни буюрган. Тиббиёт ҳужжатига “бола онанинг қорнида ўлди” деган ёзув киритилган. Жиноят ишини қўзғатишда биз “препарат болага берилдими-йўқми” деган масалани кўриб чиққанимиз ҳам йўқ! Бола 700 грамм туғилган, уни ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратига улаб қўйишган, “Куросурф” препаратини ҳам ишлатишган ниҳоят, аммо болани сақлаб қолишнинг иложи қолмаган. Чунки, бизнинг фикримизча, бош врач бола тирик қолмаслигига чора қўллашни буюрган, - деди Наталья Гацко.

Похожие видео