Ўзбекистон: Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City бўйича бор ҳақиқатни айтдими?- BBC Uzbek
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг Tashkent City инвесторларидан бири эканини тасдиқлаган. Аввалроқ британиялик журналистлар унинг Tashkent Cityни қураётган ширкатларга алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишганди. Ҳокимнинг журналистларга билдиришича, у ҳали ҳам Akfa ширкати ҳиссаларига эгалик қилади, аммо ширкат бошқарувини бошқаларга топширган.