Kristian Lasslett: Ж. Ортиқхўжаев бизнес империяси халқаро пул ювишда айбланган шахсларга алоқадор! HD
Криминология бўйича британиялик профессор Кристиан Ласслетнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича¸ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизнес салтанатига кирувчи ўнлаб ширкатларни бошқарган¸ улар акцияларига эгалик қилган шахслар рўйхатида халқаро майдонда жиддий жиноятларда гумонланилган шахслар бор. Бу суҳбат Ласслетнинг 27 июнь куни Оpendemocracy.net интернет нашрида эълон қилинган “Марказий Осиëдаги бизнес империяси Британиядаги махфийликдан қандай фойдаланмоқда” сарлавҳали янги мақоласи ортидан ўтказилди. Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат Tashkent City лойиҳасида қатнашаëтган ширкатлар тўқимасини махсус ўрганаëтган Ласслет камида 1.3 миллиард долларлик бу лойиҳадаги аксар ширкатлар изи Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга олиб бораëтганини айтиб келади. Янги мақоласида Ласслет¸ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарашли Акфа-Артел гуруҳи бизнес кўламини Samsung ва Unilever корпорацияларига қиëслайди. Озодлик билан суҳбатда Ласслет Ортиқхўжаев бизнес империясининг халқаро майдонда ëйилиб кетган тармоғига кирган оффшор ширкатлари бошқарувига алоқадор камида уч шахснинг халқаро майдонда пул ювиш ва фирибгарлик учун қора рўйхатдаги шахслар эканини таъкидлади. Ўзбекистондаги жорий бизнес иқлими ҳақида халқаро майдонда жиддий хавотир уйғотаëтган бу факт ва далилларнинг Мирзиëев ҳукумати томонидан эътиборсиз қолаëтганига тўхталган Ласслет¸ бундай жимликнинг ўзи асосий хавотир манбаига айланаëтганини билдирди.