Муҳтожларга ажратилган пул устида жанжал чиқди. Расмийлар айбдорлар жазоланишига ваъда берди HD

04.08.2020
31 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида муҳтожларга ажратилган пулни тарқатиш пайти маҳалла қўмитаси аъзолари билан аҳоли ўртасида жанжал чиқди. Сергелиликлар “муҳтожлар пули” эҳтиёжмандларга берилмасдан, таниш-билишчиликка йўл қўйилганига норозилик билдирилди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев норозилар билан учрашиб, келгуси ҳафта бошида муҳтожларга пул берилишини айтди. Айни пайтда Хоразмда ҳам муҳтожларга берилган пулдан маҳалла фаоллари очиқчасига ушлаб қолганидан шикоят қилинди. 1 август куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Сергели ва Хоразмдаги вазият назоратга олинганини айтиб, айбдорлар жазоланишига ваъда берди. Сергелидаги жанжал 31 июль куни Тошкентнинг Сергели тумани “Ҳумо” маҳалласида муҳтожларга ажратилган пулни тарқатиш пайти жанжал келиб чиқди. Воқеа жойидан Озодликка йўлланган видеода маҳалла қўмитаси аъзолари билан аҳоли вакиллари ўртасида жанжал бўлаётгани, бир неча нафар ИИБ ходими уларни ажратишга ҳаракат қилаётгани акс этган. Видеода маҳалла маъмурияти вакиллари билан ИИБ ходимлари ўртасида ҳам низо чиққани кўринади.

Похожие видео