Мирзиёев Тошкент ҳокимини ўзгартирди. Қолган ҳокимларга 6 ой муддат берди HD
26 апрель куни Тошкент шаҳрига олти йил давомида ҳокимлик қилган Раҳмонбек Усмонов бошқа ишга ўтказилди ва унинг ўрнига Жаҳонгир Ортиқхўжаев тайинланди. Куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида Артикходжаев Жахонгир Абидовичнинг Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани билдирилди. 43 яшар Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев (Артикходжаев Жахонгир Абидович) – ҳокимликка тайинлангунга қадар Tashkent City давлат унитар корхонаси директори¸ айни пайтда¸ «Артел Инжиниринг» (Artel Engineering) масъулияти чекланган жамияти директори бўлиб ишлаган; Ўзбекистон алюминий ва пластик эшик-ойналар бозоридаги асосий ўйинчи ҳисобланган Акфа гуруҳи эгасидир. Ортиқхўжаев кейинги йиллар давомида¸ хусусан¸ Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг Ўзбекистондаги йирик бизнес лойиҳаларни ўз назоратига олгани ортидан Тошкент бизнес ва сиëсий доираларида танилган шахс. Tashkent City корхонасининг Озодлик гаплашган хизматчисига кўра¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаев 25 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланган. - Кеча ҳоким этиб тайинландилар. Бизга ҳар қалай кеча билдиришди¸ деди Озодлик суҳбатдоши.