"Даракчи" эътироф этилди!
МЕҲНАТИМИЗ ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАНИДАН ХУРСАНДМИЗ!!! 12.07.2017 йил. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан: "...Мавжуд тўртта партия газеталарининг савияси, “Ўзбекистон овози” газетасини истисно қилганда, талабга жавоб бермайди. Партия газеталарининг умумий сони бугунги кунда 60 мингга ҳам етмаслиги ҳаётдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар бу нашрларда ўз ифодасини топмаётганидан далолат беради. Хусусий нашрлардан мисол келтирайлик. Масалан, биз одатда “кўнгилочар нашрлар” деб биладиган “Даракчи”, “Тасвир”, “Сўғдиёна” каби газеталар нафақат енгил-елпи гапларни, шу билан бирга, муҳим ҳаётий масалаларни, айтайлик, коммунал хизмат, бозорлардаги нарх-наво, тиббиёт, транспорт масаласи, тадбиркорлик билан боғлиқ муаммоларни ҳам атрофлича ёритаётгани учун тиражи ошиб бормоқда. Нима учун партия нашрлари бу масалаларда улар билан рақобат қила олмаяпти?.."