Андижонда 25 оила яшаб келган масжид учун қурилган бино кимошди савдосига қўйилди HD
Андижон шаҳрининг Тахтакўприк маҳалласи, Дўстлик кўчасида масжидга мўлжаллаб қурилган бино кимошди савдосига қўйилди. МИБ матбуот хизматига кўра, савдога қўйилган бино суд қарори билан масжид эмас, балки савдо ва маиший бино сифатида эътироф этилган. Бинони сотишдан мақсад - унинг эгаси, Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги инфратузилма мулкларини бошқариш марказининг “Алоқабанк”дан қарзини узишдир. Озодлик бу бинода кам таъминланган 25 оила антисанитария ҳолатида яшаётгани тўғрисида хабар қилган эди.