Тасаввуф (Эътиқод 46)

29.05.2019
Бўлимлар: Эътиқод Тўхтабой масжиди Тошкент, 90 йиллар Ислом дини инсоннинг лафзига катта эътибор қаратган; Ҳар бир одамга унинг очиқ-ойдин зоҳир бўлган аҳволига биноан муомала қилинади; Инсон бир сўз билан Исломга кириб, битта гап билан кофир бўлиб кетиши мумкин; Етмиш йил Ленинга чўқиниб келган худосизларнинг баъзилари бугун Амир Темурга ёки бошқа нарсаларга илтижо қилиб юбормоқдалар; Амир Темурга атаб ёзилган шеърдаги ширкий иборалар: “… Одга чиқинг сизни тавоф қилмоқлик учун Пойингизни ўпмоқ учун ўнғайроқ жойга …” Тавҳидга даъват қилиш билан бир вақтда ширк ва бидъатдан огоҳлантириш ҳам зарур; «Суфий» деган калиманинг маъноси ва келиб чиқиши ҳақида айтилган фикрлар; Инсон ўзини жуда фақир ва камтар қилиб кўрсатиши ҳам тўғри эмас; Фақирона ҳаёт кечиришда ўзларини Ийсо алайҳиссаломга ўхшатмоқчи бўлган кишиларга имом Ҳасан Ал-Басрий раҳимаҳуллоҳнинг раддиялари: «Ўзимизнинг Пайғамбаримиз йўллари бизга суюклироқ». Ғайридинларнинг одатларини афзал кўрганлар Ислом динини нуқсонликда айблаган бўладилар; Баъзи суфийлар ўзларининг тариқатларини оқлаш учун ёлғон ҳадислар тўқиб ташлаганлар. (Муҳаддис уламолар саҳиҳ ҳадислар билан тўқима ривоятлар орасини ажратиб берганлар). Суфийларнинг пирлари ҳақида тўқиб чиқарилган хурофий қиссалардан бир мисол; «Ёсин сурасининг хоссиятлари» деган китобда ширк, бидъат ва тўқима гаплар бор.

Похожие видео

Показать еще