AI қийноқ қўллаганликда гумонланган МХХ подполковниги ҳибс қилинганини олқишлади HD
Amnesty International халқаро ташкилоти 8 февраль куни тарқатган баёнотида Ўзбекистонда журналист Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олиб, қийноқларга солганликда гумонланган Миллий хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими ишдан четлаштирилиб, улардан бири ҳибсга олинганини олқишлади. ”Биз Бобомурод Абдуллаевнинг қийноқлар тўғрисидаги шикоятлари асосида текширув бошлангани, қийноқларни қўллаганликда гумонланган ходимлар ишдан четлатилганини олқишлаймиз, ҳолбуки, биз бу ишни зудликда амалга ошириш зарур эди, деб ҳисоблаймиз. Қийноқлар қўлланилгани тўғрисидаги маълумотлар юзасидан ҳолис тергов ўтказиш ва бу ишда гумонланганларни вазифасидан четлатиш, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига кўра, самарали тергов омили ҳисобланади. Бу тергов Абдуллаев ишида адолат ўрнатилиши сари ташланган биринчи қадамдир. Энг муҳими –бу иш тўхтатиб қолинмаслигида ҳамда бу каби ишларни тергов қилишда прецедент яратилишидир”, деб билдирди Amnesty International ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари ўринбосари Денис Кривошеев. Amnesty International халқаро ташкилоти ўз баёнотида Ўзбекистон ҳукуматини Бобомурод Абдуллаевни зудликда қамоқдан озод қилишга чақирди.