"Мирзиёев бизни эшитиши учун Европада намойиш қилишга тайёрмиз"
Навоийда диний экстремизмда айбланиб қамалган ва тергов вақтида қийноқларга тутилгани айтилаётган маҳкумларнинг яқинлари Президент ва халқаро ташкилотларга мурожаат билан чиқди. Уларнинг айтишича, Ўзбекистондаги тегишли идоралар муаммосига эътибор қаратмаяпти, ёзганлари эса Президент Мирзиёевга етиб бормаяпти. Намойишларга эса рухсат берилмаган. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-44290508