$400 000 пора олаётиб қўлга тушган ҳоким ўз "акахонлар"ига қарши кўрсатма бермоқда HD

05.01.2019
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов устидан очилган жиноят иши доирасида шу кунгача 400дан ортиқ гувох сўроқ қилинган. ​Бу ҳақда Озодликка тергов ҳужжатлари билан танишган амалдор ва жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаётган ҳуқуқбон Шоира Содиқбекова маълум қилди. 43 яшар Бахтёр Абдусаматов сармоядорга ер майдони ажратиб бериш эвазига 2018 йилнинг 7 сентябрида 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаëтган пайти ДХХ тарафидан қўлга олинган эди. Уларнинг аксари Абдусаматовга турли миқдорда пора берганини эътироф этган. Жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаëтган Шоира Содиқбекова Озодлик билан суҳбатда Юнусобод туман ҳокимлигида пора олиш "тизим сифатида фаолият юритган"ини айтиб берди. Терговга яқин мулозимнинг Озодликка айтишича¸ халқ орасида гвардейский деб юритиладиган Юнусобод туманидаги ДХХ тергов изоляторида сақланаëтган собиқ ҳоким ўз "акахонлари"га қарши кўрсатма бермоқда.

Похожие видео