Шифо дуоси HD
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи, Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука шифаан. Лаа юғодиру сақоман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» #дуа #дуо #шифодуоси