VID_20221101_010032_198.mp4.mov
Тескари айланиб қолган ҳаётим, Кимман-у кимлигим унутган дайди. Мени тушовлайди бойчибор отим, Мени сигаралар чекиб ташлайди. Тун бедор қошимда ёқиб чиқар шам, Тонггача ёшимга кўзимни тўкдим. Энг бахтли кунларим қилади алам, Ой менга термулиб ухламай чиқди. Шоирин оз ўтмай унутди қишлоқ, Шевамни юлқилаб тўкади шаҳар. Пойимга тепкилаб ўтдим булутни, Ва осмон ёқалаб юрдим дарбадар. Азон чорлаяпти масжидда сокин, "Ҳайя алас салах, ҳайя алас салах", Бутун мозористон келар намозга, Ёшига таҳорат олишиб саҳар. Устимга юкини ташлаб олган ер, Мени тўйиб-тўйиб ютади ҳаво. Мени таҳрирлолмай боши қотган шеър, Шоирга сиғмаган кичкина дунё. Кулсам кўзларимдан ёшлар тўкилар, Йиғласам лабларим ҳандон сочади. Юрагим ҳуружи бошимни сиқар, Бошимни ушласам юрак санчади. Ҳар узилган баргда мен тўкиламан. Ҳар шамол руҳимни қилар чалқанча. Менга терс ўгрилиб яшайди очун, Мен ҳам яшаяпман қарамаганча..! Муҳаммад Али.