Рoсулуллоҳ алайҳиссалом: "Фотиҳа (сураси) ҳар бир дардга шифодир". HD
Fotiha surasi Қуръон – шифо: ҳам маънавий, ҳам моддий иллатларга даводир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотиҳа (сураси) ҳар қандай дардга шифодир”, деганлар (Доримий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ). Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Энг яхши даво Қуръондир”, деб марҳамат қилганлар (Ибн Можа ва Абу Нуайм ривояти). Абдуллоҳ ибн Жобирдан ривоят қилинишича, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: – Қуръондаги энг яхши сура қайсилигини айтайми?” – дедилар. Шунда у: – Ҳа, эй Расулуллоҳ, айтинг!” – деди. Ҳабибимиз: – Фотиҳа сураси. Унда ҳар қандай дарднинг давоси бор”, дедилар. (Аҳмад “Муснад”да, Байҳақий “Шуабул имон”да жаййид санад билан ривоят қилган). Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳнинг Китобида кўз тегишига қарши 8 та оят бор: Фотиҳа сураси (7 оят) ва Оятул курсий” (Суютий нақл қилган. Ривоят санади заиф). Талҳа ибн Мусаррифдан ривоят қилинади: “Айтилишича, беморнинг олдида Қуръон ўқилса, ўзини енгил ҳис қиларкан. Мен Хайсаманинг ёнига бордим. Унинг тоби йўқ эди. “Бугун анча яхшисан!” деб кўнглини кўтардим. Шунда у: “Ҳа, бугун ўзимизни яхши ҳис қиляпман. Олдимда Қуръон ўқилган эди”, деб айтди” (Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган. Суютий бу ривоятни тафсирда келтирган). Олимлар айтишича, Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади, асабий тарангликка барҳам беради, саратон каби сурункали касалликлардан ҳимояланиш, уларга қарши курашишда ёрдам беради, уйқусизлик, паришонхонтирлик, беҳуда ғазабланишга шифо бўлади. Хотира сустлигидан шикоят қиладиганларга кўпроқ Қуръон ўқиш ёки эшитиш тавсия этилади.. Тиловатнинг овозли тўлқини асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қуръон эшитиш билан юрак касалликларини ҳам даволаш мумкин. Қуръон билан даволанишда мустаҳкам эътиқод ва ихлоснинг ўрни жуда катта. Шу билан бирга, касалликни тиббий муолажалар билан ҳам даволанади. Аллоҳ таоло айтади: “Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилади” (Ал-Исро, 82). Яъни, Биз сизга Қуръонни нозил қиламиз. У жаҳолат ва залолатга даводир. Қуръон мўминлар қалбидаги маънавий иллатлар, нифоқ, шикр ва ҳақдан тойилиш кабиларни бартараф қилади. У мўминлар учун раҳматдир. Аммо Аллоҳга куфр келтириш билан нафсларига зулм қилганлар Қуръон эшитганлари заҳоти имондан йироқлашадилар ва бу нарса уларга зиён келтиради, холос. Бошқа оятда Аллоҳ таоло шундай деган: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир”, деб айтинг (Фуссилат, 44). Ушбу оятда Қуръон мўминлар учун ҳидоят манбаи, шифо хазинаси экани айтилмоқда. Мўмин бандалар Қуръон билан тўғри йўлни, эзгулик, яхшиликка олиб борувчи йўлни танийдилар, Қуръон билан ҳалолни ҳаромдан, оқни қорадан ажрата биладилар. Қуръон, шунингдек, мўминларнинг қалби ва танасидаги дардларга шифодир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга икки шифо – Қуръон ва асални лозим тутинглар!” (Байҳақий ва Ҳоким ривояти. Ҳадис лафзи Ҳок