❗️ Ўзбекистонлик мигрант Нур-Султондаги масжидларнинг бирида ўғрилик қилди

16.08.2022
⚠️ Нур-Султондаги масжидларнинг бирида 22 ёшли муҳожир намоз ўқиш учун келган шахсларнинг уяли телефон ва нақд пулларини ўғирлаган. Бу воқеа видео камераларга тушиб қолган. Ҳолат юзасидан қидирув ишлари олиб борилган ва ўғрилик содир этган шахс қўлга олинган. Аниқланишича, у Ўзбекистон фуқароси. Аввалига, у жиноятидан тонган. Сўнгра видеокамера ёзувлари гумонланувчига кўрсатилгач, ўз қилмишини тан олган. Тергов давомида қонунбузар ёнидан 4 та бошқа шахсларга тегишли бўлган телефон топилган. Маълумотларга кўра, фуқаро Нур-Султон шаҳрига июнь ойи охирида келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ватандошимиз тирикчилик учун нотўғри иш ва айнан ўғрилик учун нотўғри жой танлабди, афсус.

Похожие видео