«Одобдир мўминнинг гўзал зийнати» || “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ислом билим юрти HD

27.12.2021
22 декабрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ислом билим юртида устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан давра суҳбати бўлди. Давра суҳбатида билим юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди. Талаба қизлар «Ижтимоий одоблар» китобининг муҳокамасига бағишланган «Одобдир мўминнинг гўзал зийнати» номли тадбир икки қисмдан иборат бўлиб биринчи қисмида талаба қизлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан ўзлаштирган билимларини ўзлари тайёрлаган видеоролик, шу китобдан таъсирланиб ижод этган шеърлари ва бугунги кунда ёшлар ва уларнинг тарбиясидаги ўта долзарб мавзу – Интернет одоби ва уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одоби юзасидан саҳна кўринишларини намойиш этишди. Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ юртимиз уламоларидан Сирожиддин Али ибн Усмон Уший (Ўший)нинг «Бад ул-Амолий» асарини-манзумасини, Имом Жазарийнинг “Муқаддиматул Жазария” асарига ёзилган шарҳини-манзумасини таҳсил олган талабаларга ижоза бердилар ва уларнинг бу эришган муваффақиятлари билан табрикладилаp.

Похожие видео