Пойтахт кўчаларини "ралли"га айлантирган юк машина ҳайдовчилари HD
Эътиборли томони шуки бу сафар ўтказилган тезкор тадбирда камдан кам учрайдиган ҳолат юз берди. Гап шундаки ҳайдовчилардан бири йўл патрул хизмати ходимига мурожаат қилиб, ҳаракатланиш вақтида бошқа транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигига рахна солиб қўпол қоида бузилганлиги ҳақида маълумот берди. Воқеа Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудидаги катта автмобил трассаларидан бирида рўй берди. Маълум бўлишича иккита Газел русумли юк автомобили тирбандлик пайтида бир бирлари билан ҳазиллашиб пойга ўйнашган ва вазиятнинг кескин тус олишига сабаб бўлган Ушбу ҳолатни айтиб бераётган фуқаро ушбу воқеани ўз уяли телефонига суратга олишга ҳам улгурган. Газел эгалари шу вақтнинг ўзида йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан тартибга чақирилди. Бу фуқаро томонидан тақдим этилган видео лавҳа ушбу ҳайдовчиларга қонуний тархда баённома тузишга сабаб бўлиши тушунтирилди. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz