«Алвидо, Жаслиқ!» 44-қисм. «Косонда ўлишинг осон»
«Йигирма иккита маҳкум ва яна шунча войсковой бирданига изолятор томон чопа бошлайдилар. Войсковойлар йўл бўйи маҳкумларни дубинкалари билан савалаб боришади. Маҳкумлар дубинкадан камроқ ейиши учун жон жаҳди билан чопишади. Икки уч дақиқа ичида маҳкумларнинг барчаси изолятор орқа томонидаги очиқ жойда саф тортиб, аскар каби қотиб турадилар. Икки уч дақиқа ичида маҳкумларнинг барчаси қора терга ботган, гўё улар етмиш метр эмас, етти чақирим наридан югуриб келгандек ҳарсиллашарди…».