"Адабиёт газетаси"нинг навбатдаги "сохта сони"да янги тузилаётган партия раҳбари фельетон қилинди HD

06.11.2020
30 октябрь куни мустақил “Адабиёт газетаси"да Ўзбекистонда тузилаётган икки янги сиёсий партиядан бири – “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партияси ташаббус гуруҳи раҳбари, профессор Хидирназар Аллақулов ҳақида фельетон босилди. Фельетон "муаллифи", газета муассиси ва бош муҳаррири Бахтиёр Каримнинг Озодликка билдиришича, газетанинг ушбу сони "сохта" ва унинг имзоси билан чоп этилган Хидирназар Аллақулов тўғрисидаги фельетонни у ёзмаган. Номаълум шахслар томонидан иккинчи марта сохта сони чоп этилган газета муассиси 2 ноябрда яшаш манзили бўйича Сергели туман прокуратурасига газетанинг сохта сонини чоп этган номаълум шахслар устидан шикоят аризаси топширди. Бахтиёр Карим, шуниннгдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (АОКА) ҳам арз қилиш ниятида эканини билдирди. “Адабиёт газетаси" муассиси ва бош муҳаррири Бахтиёр Каримнинг Озодликка айтишича, у газетасининг навбатдаги сонини ташкилий муаммолар билан боис бир неча ҳафтадан буён чоп этолмаётган эди. 30 октябрь, эрталаб соат 10 ларда машинаси ойнасига қистириб кетилган газетани кўрган.

Похожие видео