103 - sura, Asr surasi HD
АСР СУРАСИ Аср билан Аллоҳ таоло қасамёд этиб, сурада баён этилган тўрт хислатдан маҳрумликда яшаган инсоннинг бутун умри зиёнкорлик ва бахтсизликда ўтган деб ҳисобланишини таъкидлайди. У тўрт хислат-имон, солиҳ амал, ҳақиқатпарвар ва сабрли бўлишга бир-бирини тарғиб этишдир. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1. Асрга қасамки, Изоҳ: Аср сўзи араб тилида бир неча мазмунга далолат қилади. Жумладан, аср намози, ҳар юз йиллик муддат, Пайғамбаримиз яшаган аср, сиқиб сувини чиқариш каби маъноларни ўз ичига олади. Сурада зикр этилган аср сўзидан мурод аср намози ёхуд асри саодат, яъни, Расулуллоҳ яшаган аср мақсад қилинган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам. 2. (ҳар бир) инсон зиён (бахтсизлик)дадир! 3. Фақат имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир- бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина (бундан устаснодирлар).