Otam savlatim onam jannatim _01.mp4
Дунёлар керакмас ёнимда бўлса, Ажинлар ярашган хушчиройлигим... Шодлигим бир дунё Жилмайиб кулса, ОНАМ - бойлигимдир, ОТАМ - Бойлигим. Болам деб, чақам деб умри адоғим, Меҳнатда ёрилган қўли қадоғим. Бирлари боғимдир, бирлари тоғим, ОНАМ - Жаннатимдир ОТАМ - давлатим. Қилган дуолари ёритгай йўлим, Меҳрини қизғонмас Ҳотамтойлигим. Бир умр кўксимда Тазимда қўлим, ОТАМ - савлатимдир, Онам жаннатим. Арзигай уларга бўлса жоним фидо, Уларсиз адоман, гадоман, гадо. Ўзинг паноҳингда асрагин ХУДО, ОТАМ - савлатимдир, ОНАМ -Жаннатим, Иккисин борлиги, Менинг давлатим. Навзод Ҳамро
Похожие видео
Показать еще