Baqara surasi (1-5 oyat) "Abdulbosit qori Qobilov" HD

29.03.2018
Бақара сураси Мадинада нозил қилинган. 286 оят Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1. Алиф, Лом, Мим. 2. Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, 3. улар (пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга) ғойибона имон10 келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир. 4. Яна улар Сизга ва Сиздан илгари (ўтган пайғамбарларга) нозил қилинган нарсаларга (илоҳий китоб ва саҳифаларга) имон келтирадиган ҳамда охиратга (қиёмат кунига) қатъий ишонадиганлардир. 5. Айнан улар Парвардигорлари11 томонидан (ато этилган) ҳидоят узра (барқарор)дирлар ва ана ўшалар (охиратда) нажот топувчилардир.

Похожие видео