Узум нима учун ҳомток қилинади? 1-қисм HD
Узум алоҳида эътибор ва кўпроқ парвариш талаб қилиши билан бошқа мевали дарахтлар парваришидан ажралиб туради. Дастурхонимизнинг кўрки бўлган ушбу мевани етиштиришда пайвандлаш, ҳомток қилиш, симбағазга кўтариш ва шу каби амалиётлар катта ўрин тутади. Деҳқонларимиз тўғри парвариш қилинган токзорларда ҳосилнинг 2-3 баробар яхши бўлишини таъкидлашади. Ушбу видеода сизга узумни тўғри парвариш қилишда ҳомток қилишнинг аҳамияти ва бу амалиётнинг натижасини кўрсатиб бермоқчимиз.