https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=5076166115757390&id=100000921562873
Бугун кўнглим бўлади чил-чил, Ёрим олис кетади буткил, Юрак совуқ соғинчга тутқин, Бугун севган ёримнинг тўйи. На куламан, на йиғлайманда, Еру осмонга сиғмайманда, Мендайин йўқ бечора банда, Бугун севган ёримнинг тўйи. Ўз-ўзимга тилаб сабрлар, Юрагимдан қаздим қабрлар, Таскин бермас шеърий сатрлар, Бугун севган ёримнинг тўйи. Ёрдан ёдгор суратни қучиб, Ўлтирибман кўз ёшим ичиб, Кечирайми ё кетай кечиб?.. Бугун севган ёримнинг тўйи. Қирмиз рашкка тўла кўзларим, Тилдан титраб чиқар сўзларим, Овутолмас асл дўстларим, Бугун севган ёримнинг тўйи. Ўзбектошга қилиблар жафо, Хайр демай кетди бевафо, Ғариб дилга таскин бер, Олло, Бугун севган ёримнинг тўйи. 24 апрел, 2018 йил ✈️ https://telegram.me/uzbektoshijodi
Похожие видео
Показать еще