Qodirjon Mirashurov eng zo‘r qò‘shig‘i Ketma yonimdan https://www.youtube.com/c/LazizhonUbaydullaev HD
#QodirjonMirashurov #Ketmayonimdan #LazizhonUbaydullaev Кетма ёнимдан Набихужа Нуриллахужа угли Чустий домла газали https://www.youtube.com/c/LazizhonUbaydullaev 2019 ЙИЛ 26 АПРЕЛЬ Висол базмин қозонин қайнат энди, кетма ёнимдан, Дилимдан ўт ёқиб, унга ўтин қил устихонимдан. Менга меърожи ишқинг бўлди маскан, шукру фахр айлай, Малаклар бехабар қолди менинг бу осмонимдан. Жудо бўлмак жаҳонда иккимиз нуқсонимиз бўлгай, Сўзим исботи шулдирким, яноғинг ранги қонимдан. Тизилди кирпикимнинг риштасига бебаҳо дурлар, Бу дурлар дилдан очган шоду хурсанд янги конимдан. Ҳавас қилса ширин сайрашни булбуллар чаманларда, Саҳарлар ёд олсин сенга ёзган достонимдан. Яланг бош юрди Мажнун Лайли ишқи нотавон этгач, Ясантирдинг мени бошимгача ҳатто тавонимдан. Сен этдинг имтиҳон минг марталаб бечора жонимни, Кечардим қолса ўтмай битта эрмас, мингта жонимдан. Мусаххар айладим ишқинг диёрин қаҳрамонлардек, Иродам бирла сабрим ўтди юксак имтиҳонимдан. Деди ҳобимда Бобур: Чустиё, ёнингдадир ёринг, Тополсам ёр агар мен , чиқмас эрдим Андижонимдан. Чустий
Похожие видео
Показать еще