Toshkentda katta boks oqshomi: Murodjon, Shahram, Isroil, Hasanboy, Bahodir va boshqalar jang qiladi HD
Тошкент шаҳри 3 апрель куни катта спорт байрамига мезбонлик қилади. Ўша куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида икки йўналишда жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли WBA/IBF камарини япониялик даъвогар Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилади. Бундан ташқари жанг оқшоми доирасида Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров ҳамда Миразизбек Мирзаҳалилов каби боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда.