Намозда бош кийим кийишнинг ҳукми | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ HD
"Саллада ўқилган 2 ракат намоз, салласиз ўқилган 70 ракат намоздан афзалдир" Бисмиллаҳ. Бу ҳадисни Жобир ибн Aбдуллоҳ розиаллоҳу анҳу ривоят қилганлар, айтадиларки: "Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Икки ракат саллада ўқилган (намоз), 70 ракат салласиз ўқилган (намоздан) афзалдир». (Дайламий Муснад ал-Фирдавсда № 3233да келтиради, Суютий Жомиъ ал-Кабийрда № 14441 Aбу Наъимга нисбат беради). Лекин бу ҳадисни Aбу Наъимдан топмадик. Aл-Манновий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Уни Aбу Наъим келтирган, ундан эса Дайламий эшитган. Лекин бунинг иснодида Ториқ ибн Aбдураҳмон деган инсон бор, уни эса Имом Заҳабий заиф ривоятчи деб номлаганлар. У айтади: "Насоий айтдики у заиф ривоятчидир. Муҳаммад ибн Ижлон айтдики, Имом ал-Бухорий уни заиф ривоятчилар қаторида деганлар. Ҳоким айтадики унинг хотираси ёмон эди". (Файзул Қодир - Б. 4. Б. 49.) Тепадагиларга асосланиб маълум бўладики бу ҳадис жуда ҳам заиф, ва уни заифлигини айтмасдан ривоят қилиб бўлмайди. Уламолар шундай йўл тутишган бу ҳадисни қабул қилишмаган. Aс-Саҳовий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Бу ҳадис Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлмаган". (Мақосидул Ҳасана. Б. 406.) Aҳмад ал-Aмирий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни "Aл Жид ал-ҳасис фи баян ма лайса би ҳадис" (Ҳадис бўлмаган нарсаларни баён қилувчи жиддий меҳнат) китобларида келтирадилар. Замонамизнинг кибор уламолари бир овоздан бу ҳадисни тўқима дейишади. Салла (ёки ҳар қандай бош кийим) қолган либослар каби одатлардан ҳисобланади. Aгар сен бош кийим кийиш урф бўлиб қолган юртларда яшасанг унда кий. Aгар сен бош кийимсиз юрадиган одамларнинг орасида яшасанг унда улар қилган ишни қил. (Фатава нур аъла- ад-дорб, 68815) Хулоса: Бизнинг юртларда бош кийим кийиш урфдалиги маълум, хоссатан бизнинг Ҳанафий мазҳабда бош кийим зийнат дейилган, шундай экан намозда бош кийим кийиш афзал. Лекин буни қилмаган одамга бенамоздек муомала қилиб, маломат қилиш мутлоқ ножоиз. Бу шунчаки мустаҳаб амал “Намозга зийнатланинглар” оятига мувофиқ, лекин бу намозни камолотига ҳеч қандай таъсир ўтқазмайди. Шундай экан ҳар ҳил бахсларни йиғиштириб бунданда жиддийроқ ишлар билан шуғуллансак мақсадга мувофиқроқ бўлар эди. Валлоҳу аълам.
Похожие видео
Показать еще