Мулк Сураси | Таборак | Гўзал қироат | ( Манолар Tаржимаси Тўлиқ) HD
«Мулк» – подшоҳлик, ҳукмронлик. Ўзбек тилида «мулк» сўзи бу маънода кам ишлатилиб, «бойлик», «ашё» каби маъноларда кўпроқ ишлатилади. Сурада Ер, Осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги Аллоҳнинг ҳикмат ва қудрати, иймонсиз ўтганларнинг охиратдаги надоматлари, ризқ талаб қилиш, ҳидоят ва залолат каби мавзулар мужассамдир. Мулк сураси халқимиз орасида «Таборак» номи билан ҳам машҳурдир. Шунингдек, у «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам юритилади, чунки у бандаларни дўзах азобидан сақлайди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, Аллоҳнинг Китобида (Қуръонда) бир сура бор, унинг оятлари ўттизта бўлиб, ўз ўқувчисини Қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак (Мулк) сурасидир», деганлар (Имом Термизий ривояти). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Мулк сурасини ўқиса, Қадр кечасига етишганнинг савобини топади. Бу сура ўз ўқувчисини шафоат қилади ва унинг гуноҳлари афв этилади. Ким бу сурани ўқиса, Аллоҳ таолонинг ҳамма китобларини ўқиганлик савобига эришади. Агар қабр бошида ўқилса, ўша қабрдаги маййитнинг азоби енгил бўлади ва қабри жаннат бўстонига айланади», деганлар. Қори : Абдулазиз Қори Таржима : Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф