Uzbek Қуртни бу йил "Ўзпахтасаноат" боқмоқда HD

15.05.2013
Жорий йилда "Ўзпахтасаноат" ассоциациясининг вилоятлардаги бирлашмаларида 200 та замонавий ипак қурти боқиш мажмуаси ташкил қилинди. Эндиликда ассоциация пилла етиштириш жараёнини тўла ўз назоратига олишни режалаштирмоқда. Пахта заводлар пиллахонага айланди Шу кунларда Қашқадарё вилоятидаги пахта тозалаш заводларида ташкил қилинган 20 та замонавий қурт боқиш мажмуаларида 1400 қути ипак қурти боқилмоқда. Қашқадарё вилоят пиллачилик бошқармасидан олинган маълумотга кўра, пахта заводларида пилла етиштириш жараёни вилоят "Пахтасаноат" бирлашмаси зиммасига юклатилган. -Пахтасаноат таркибида ташкил қилинган бу қуртхоналар. Ҳар битта туманда пахта завод бор. Ҳар битта пахта заводда икки донадан пунктлар ëнига ташкил қилинган. Пахта заводнинг қабул пунктлари борку, хирмон қиладиган, ўшаларнинг ëнида ташкил қилинган. Ҳар биттасида 70 коробка боқаяпти. У ерда пахта заводнинг ходимлари 300-400 одамни жалб қилиб, ишлатиб боқтираяпти, деди Қашқадарё вилоят пиллачилик бошқармасининг ўзини таништирмаган масъули.

Похожие видео