✔️ Долзарб! ИЧАКЛАРНИ ДАВОЛАШ - Ичак шамоллаши давоси - "Тешик" ичаклар (3-қисм) HD
Маълумот манбаси: Doctor Josh Axe 1-қисм: https://youtu.be/xoHhna7ffqA 2-қисм: https://youtu.be/mUxPV7hpHfU #Касалликлар илдизи ичакларингизда! Ичакларни даволаш / "Тешик" #ичак касаллиги давоси "ТЕШИК" ИЧАКЛАРНИ ДАВОЛАШНИНГ 4 БОСҚИЧИ 1. САБАБЛАРНИ ТЎХТАТИШ БОСҚИЧИ: Ичакларингиз саломатлигига салбий таъсир кўрсатайтган маҳсулотарни истеъмол қилишни тўхтатинг Қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилишни тўхтатинг: ❌Ивитилмасдан ёки ундирилмасдан пиширилган бутун донлар ёки бутун донли маҳсулотлар ❌Рафинадланган шакар ❌ГМО - гени ўзгартирилган маҳсулотлар ❌Рафинадланган ёғлар ❌Сунъий озуқавий қўшимчалар ❌Пастеризация ва гомогенизация қилинган сут ва сут маҳсулотлари (аниқроғи, деярли барча қадоқланган сут маҳсулотлари) 2. ОВҚАТЛАНИШНИ ТУЗАТИШ БОСҚИЧИ: Ичаклар учун фойдали маҳсулотларни ҳар кунги рационингизга киритинг Қуйидаги шифобаҳш маҳсулотларни ҳар кунги рационингизга киритинг: ✔️Суяк шўрваси (4 соатдан кўп қайнаган суякларнинг шўрваси), холодец ✔️Иситилмаган сут маҳсулотлари: кефир, йогурт, сарёғ, хом пишлоқ ✔️Ферментланган сабзавотлар ва фойдали бактерияларга бой бошқа маҳсулотлар ✔️Кокос ва кокос маҳсулотлари ✔️Ундирилган уруғлар (чиа уруғи, зиғир уруғи, ва бошқалар) ✔️Омега-3 га бой маҳсулотлар, масалан ёввойи ҳавзадан тутилган балиқ ✔️Кўкатлар ва зираворлар ✔️Озуқага бой ва яллиғланишларга қарши маҳсулотлар: яйловда боқилган ҳайвон гўштлари, мева-сабзавотлар, табиий олма сиркаси, денгиз сабзавотлари ва бошқалар 3. ТИКЛАШ БОСҚИЧИ: Ичакларни тикловчи қўшимча табиий моддалар қабул қилинг Ичакларни тикловчи қўшимча табиий моддаларга қуйидагиларни мисол қилса бўлади: Пробиотик - фойдали бактериялар. Мисоллар: уй кефири, кимчи (чимча), қатиқ Эримайдиган толалар - буларсиз фойдали бактериялар яшолмайди. Мисоллар: ундирилган чиа уруғлари, ундирилган зиғир уруғлари, парда пиширилган сабзавотлар, мевалар Энзимлар - ҳазм учун керакли энзимлар (protease, amylase, lipase, lactase) . Энзимлар овқатдан олдин ва кейин 1-2 капсуладан истеъмол қилинади. Аптекаларда мавжуд. Қизилмия илдизи - ошқозон ва ичак учун жуда фойдали. Кунига 0.5-1 граммдан истеъмол қилса бўлади Коллаген - ичаклар саломатлиги учун ниҳоятда муҳим. Коллаген суяк шўрвасида (холодецда) етарлидир. Ҳар куни 1-2 стакан суяк шўрвасидан истеъмол қилинг ёки кунига 2 маҳал 2 ош қошиқ коллаген оқсилидан истеъмол қилинг. Мумиё - ичаклардаги яллиғланишларни қамайтиради ва яралар ҳосил бўлишининг олдини олади Рейши қўзиқорини - ичаклар ва иммунитет учун ниҳоятда фойдали, саратон ҳужайраларини нобуд қилади, генларнинг мутациялашишининг олдини олади, жигар учун ҳам фойдалидир. Зефир илдизи (Marshmallow root) - ичаклар саломатлигини таъминлайди ва табиий антигистамин ҳусусиятларига эга (аллергияга қарши). Занжабил билан бирга истеъмол қилинганида ошқозон ярасининг олдини олади. 4. БАЛАНСЛАШТИРИШ БОСҚИЧИ: Ичак микрофлорасини тиклаш учун ичакларни фойдали бактериялар билан бойитинг. Бу жуда муҳим босқичдир. Фойдали бактерияларга қуйидаги маҳсулотлар ниҳоятда бой: Уй кефири (кефир донлари билан