Айтчи қизча, сен бугун овқатландингми?

13.11.2016
“Фейсбук” ижтимоий тармоғида ёш қизча ҳақида жойлаштирилган видеоролик барчани ларзага солди. Унда ҳали балоғатга етмаган қизча ва видеоролик муаллифи ўртасида кечган савол-жавоб ўз аксини топган.- Исминг нима? - Билмайман. - Даданг қани? - Ҳалок бўлди. (Йиғламсираб) - Қаерда?. - Ҳадабда. (Йиғлаб юборади). - Бугун нимадир тамадди қилдингми? - ... (Аламдан ер чизиш) Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу видеороликка нисбатан қизғин фикрларини билдириб ўтишган. Юқоридаги гаплар журналист сифатида ёзиш керак бўлган жумлалар кетма-кетлиги эди...Энди оддий бир инсон сифатида бироз фикр юритсак, кучимиз, қурбимиз, ақлимиз етгунича...Мен ҳам инсонман, деган киши бор-ки, ён-атрофида бўлаётган бу каби хунрезликлардан, ваҳшийликлардан дили вайрон бўлади, юраги қон йиғлайди... Чунки у инсон, инсониятнинг бир бўлаги. Ана шу инсоният эса бугун номаълум қора бўшлиққа кириб боряпти...Ваҳимали гаплар, шундайми? Йўқ, ундай эмас, бироз фикр юритишга ундовчи гаплар, холос.Биз у қизчага ёрдам бера олмаймиз, биз у қизчанинг шу к

Похожие видео

Показать еще